Фарғона туманида гилам тагида “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сақлаётган шахс аниқланди
Фарғона тумани. 10 декабрь куни вилоят ИИБ ТЭҚКБ ва туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Наврўз МФЙ ҳудудида яшовчи М.Т.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, меҳмонхонасидаги гилам остида “гашиш” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати