24 Декабр 2022 йил 357

Фарғона туманида темир буюмларни ўғирлаган шахс қўлга тушди

Фарғона тумани. Т.Х исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 14 декабрь куни номаълум шахс Мозортаги маҳалла ҳудудида қаровсиз қолдирилган нархи 3.000.000 сўмлик бир дона темир печ, 3.000.000 сўмлик темир буюмларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни С.И ва М.С.лар содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech