19 Октябр 2022 йил 406

Фарғона туманида газ ҳисоблагични ўғирлаган шахс қўлга тушди

Фарғона тумани.Б.У ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йил 25 сентябрь кунидан 07 октябрь кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, Миндонобод маҳалла ҳудудида жойлашган атрофи темир панжара билан ўралган газ тақсимлаш жойига, ғайриқонуний равишда кириб, МЧЖга қарашли бир дона нархи 15.000.000 сўмлик “СТГ-Б 80/250” маркали газ ҳисоблагичини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Б.А содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech