9 Апрел 2022 йил 386

Фарғона туманида “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс қўлга тушди

Фарғона тумани.29 март куни туман ИИБ ЖҚБ ва ЖХХ ҲПБ профильактика инспекторлари ҳамкорликда Қўрғонтепа МФЙ ҳудудида ўтказилган тадбир давомида, У.Б. ўзини шубҳали тутганлиги сабабли тўхтатилиб эгнидаги кийимидан қора рангли целлофан пакетга ўралган, гашиш гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech