10 Сентябр 2022 йил 677

Фарғона туманида фуқаронинг пулларини алдов йўли билан қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фарғона тумани.2022 йилнинг 04 август куни М.С исмли шахс телеграмм ижтимоий тармоғи орқали фуқаро Ф.З.ни ишончига кириб, унга вояга етмаган фарзанлари бўлса моддий ёрдам берилишини, бунинг учун гуруҳга пластик карта рақамини юбориши ҳақида ёлғон хабар юбориб, тегишли банк томонидан берилган пластик карта хос рақамини кўлга киритиб, карта ҳисобида бўлган жами 6.582.750 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан ечиб олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “в” банди (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech