Фарғона туманида поезд аттракционининг темирдан ишланган кўтаргичини ўғирлаган шахслар фош бўлди
Фарғона тумани.Фуқаро А.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 30 март кунига ўтар кечаси номаълум шахс, Саткак маҳалла ҳудудида жойлашган дам олиш масканидаги нархи 3.500.000 сўмлик қўлбола усулида ясалган поезд аттракционининг темирдан ишланган кўтаргичини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Ж.А ва М.А содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати