27 Декабр 2021 йил 435

Фарғона туманида дала шийпонида «марихуана» гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс аниқланди

Фарғона тумани. 23 декабрь куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Р.И.га қарашли Кураш кўчасида жойлашган дала шийпони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, шийпондаги хона ичкарисида “марихуана” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech