23 Июн 2023 йил 518

Фарғона туманида дала майдонида қаровсиз қолдирилган бир бош қорамолни ўғирлаган шахс қўлга тушди

Фарғона тумани. Фуқаро Э.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 16 июнь куни номаълум шахс Шоҳимардонобод МФЙ ҳудудида жойлашган дала майдонида қаровсиз қолдирилган нархи 6.000.000 сўмлик бир бош қорамолини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни А.С содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаркатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech