14 Ноябр 2022 йил 402

Фарғона туманида бир бош қорамолни ўғирлаган вояга етмаган шахс қўлга тушди

Фарғона тумани. Шифокор маҳалла ҳудудида яшовчи фуқаро Қ.О ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 29 октябрь кунидан 30 октябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон молхонасидан нархи 3.000.000 сўмлик бир бош қорамолини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган Т.С содир этганлиги аниқланиб, далилий ашё билан ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech