11 Июл 2022 йил 404

Фарғона туманида бир бош қорамолларни сотиб олиб пулларини бермаган шахс жавобгарликка тортилди

Фарғона тумани. Фуқаро Ё.Т 26.05.2022 йил куни ИИБга Фарғона тумани ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 12 май куни О.Ж, уни ишончига кириб, бир бош қора молини 18.500.000 сўмга сотиб олиб, пулларни бир ҳафта ичида беришини айтиб, ушбу қорамолни бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юбориб, шу кунга қадар қорамол пулларни бермасдан алдаб келаётганлигини билдириб, пулларини ундиришда амалий ёрдам беришликни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech