23 Август 2021 йил 511

Фарғона туманида бир бош қорамол сотиб олиб пулларини бермаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фарғона тумани. 2021 йилнинг июль ойида И.Р. таниши Б.О.нинг ишончига кириб, сотмоқчи бўлган бир бош қорамолини 5.700.000 сўмга сотиб олишга келишиб, пулларини ўн беш кун муддат ичида беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган қорамолни бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech