26 Июн 2023 йил 254

Фарғона туманида 63.638.000 сўмлик тилла-тақинчоқлари ва 1.275 АҚШ доллар пулларини ўғирлатган аёл ИИБга мурожаат қилинди

Фарғона тумани. М.С исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 09 июнь куни соат 11:30 ларда, номаълум шахс Чимён маҳалла ҳудудида жойлашган савдо мажмуасида жойлашган савдо дўконда қаровсиз қолдирилган аёллар сумкасидан 63.638.000 сўмлик тилла-тақинчоқлари ва 1.275 АҚШ доллар пулларини яширин равишда ўғрилаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми "б” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фарғона вилояти ИИБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Б.М исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, ундан жабрланувчига тегишли 20.420.000 сўм ва 1000 АҚШ доллар пуллар ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олиниб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech