Фарғона туманида 2.300.000 сўмлик кийим-кечакларни алдов йўли билан олиб кетиб пулларини бермаган аёл жавобгарликка тортилди
Фарғона тумани. Қ.М исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг ноябрь ойида, номаълум аёл Шарқ хақиқати маҳалла ҳудудида жойлашган кийим-кечак дўконига келиб, ишончига кириб, 2.300.000 сўмлик кийим-кечакларини олиб, пулларини ҳозир олиб келиб беришини айтиб, фирибгарлик йўли билан
кийим-кечакларини қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.Қ исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати