20 Август 2021 йил 402

Фарғона туманида 19 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларни парваришлаб келаётган шахс аниқланди

Фарғона тумани. 17 август куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, О.Ага тегишли бўлган Беруний МФЙ ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги дала майдони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, маккажўхори экинлари орасида 19 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларни парвариш қилиб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

Text to speech