18 Апрел 2023 йил 365

Фарғона туманида аёлнинг тилла тақинчоқларини ўғирлаган шахс қўлга тушди

Фарғона тумани. Илғор маҳaлла ҳудудида яшовчи Т.Н исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 04 апрель куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадонидан умумий нархи 2.000 АҚШ долларлик тилла тақинчоқларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.


Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Ю.Х содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech