Фарғона шаҳрида пластик картадан 47.235.000 сўм пулларни ўғирлаган шахслар қўлга тушди
Фарғона шаҳар. Фуқаро Н.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 30 январь куни, номаълум шахс тегишли банк томонидан берилган пластик картасига компьютер тизими орқали рухсатсиз кириб, пластик картаси ҳисобида бўлган 47.235.000 сўм пулларни жабрланувчига сездирмасдан яширин равишда ўғирлаб, ечиб олганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни А.Ю ва Ш.Ш.лар содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати