8 Январ 2022 йил 355

Фарғона шаҳридаги чойхонада қаровсиз қолдирилган “Huawei” русумли уяли телефон аппаратини қўлга киритган шахс аниқланди

Фарғона шаҳри. 31 декабрь куни фуқаро С.А ИИБга мурожаат қилиб, 26 декабрь куни номаълум шахс Б.Марғилоний кўчасида жойлашган чойхонадаги стол устида қаровсиз қолдирилган вояга етмаган ўғли С.О.га тегишли 1.200.000 сўмлик “Huawei” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.С содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech