23 Декабр 2021 йил 434

Фарғона шаҳрида зотдор қўй олиб беришни ваъда қилиб аёлнинг пулларини қўлга киритган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

Фарғона шаҳри. 20 декабрь куни М.М исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг май ойида икки нафар номаълум шахслар ишончига кириб унга зотдор қўй олиб беришларини айтиб ундан жами 5.500 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а,б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни С.Қ ва С.Ё.лар содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech