26 Май 2023 йил 374

Фарғона шаҳрида ёнида “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс қўлга тушди

Фарғона шаҳар. 2023 йил 13 май куни Фарғона вилояти ИИБ ППХ отряди 2-гуруҳ ходимлари Бозорйўли кўчаси хизмат олиб боришаётган вақтда шу кўчада ҳаракатларидан шубха уйғотган Қ.А тўхтатилиб ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда чўнтагида “Гашиш” гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech