Фарғона шаҳрида йўловчига телефон аппаратини фойдаланиш учун бериб балога қолган ҳайдовчи ИИБга мурожаат қилди
Фарғона шаҳар. Р.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 30 декабрь куни номаълум шахс бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашинасига йўловчи сифатида ўтириб, уни Қиргули мавзесида жойлашган Янгиаср кўчасида жойлашган уйига элтиб қўйишини айтиб, юқоридаги манзилга етиб келган вақтида, ҳайдовчига тегишли нархи 3.000.000 сўмлик “Самсунг А-53” русумли телефон аппаратини вақтинча қўнғироқ қилиш баҳонасида олиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни М.О содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати