Фарғона шаҳрида хусусий корхона омборидан уч дона сув насосларини ўғирлаган шахс қўлга тушди
Фарғона шаҳри. 14 сентябрь куни Янгиаср кўчасида яшовчи Э.З ИИБга мурожаат қилиб, унда 13 сентябрь куни номаълум шахс Ш.Рашидов кўчасида жойлашган хусусий корхонасига қарашли омборхонага ғайриқонуний равишда кириб, умумий нарҳи 10.000.000 сўмлик уч дона сув насосларини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Р.И содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати