Фарғона шаҳрида хонадондан уяли телефон аппаратини ўғирлаган шахс қўлга тушди
Фарғона шаҳар.Ж.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 20 июнь куни номаълум шахс Нефтчилар кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг ўзига тегишли хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадонидан нархи 2.000.000 сўмлик “IPhone” русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-м. 2-қ. “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни О.А содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати