Фарғона шаҳрида хонадондан тилло буюмларни ўғирлаган шахс қўлга тушди
Фарғона шаҳар. Янги Аср кўчасида яшовчи Р.О ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 01 октябрь кунидан 13 октябрь кунигача бўлган вақт оралиғида, номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон ётоқхонасидаги шкафдан жами нарҳи 6.000.000 сўмлик тилло узук ва соатини яширин равишда ўғирлаганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Р.М содир этганлиги аниқланиб, ундан жабрланувчи Р.О.га тегишли тилла соат эҳтиёт қисмлари қолдиқлари холислар иштирокида далилий ашё тариқасида олиниб, мазкур жиноят иши Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” бандидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмига қайта малакаланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати