6 Ноябр 2021 йил 351

Фарғона шаҳрида хонадондан қурилиш анжомларини ўғирлаган шахс қўлга тушди

Фарғона шаҳри. 2 ноябрь куни Қува кўчасида яшовчи З.Э. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 1 ноябрь куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадонидан жами нархи 11.500.000 сўмлик қурилиш анжомларини яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни О.Р содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech