Фарғона шаҳрида хонадондан Notebook ва телефон ўғирлаган шахс қўлга тушди
Фарғона шаҳар. Янги аср кўчасида яшовчи фуқаро Л.М ИИБга мурожаат қилиб, унда 25 январь кунидан 26 январь кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс хонадонига кириш эшигини калит танлаш йўли билан очиб, ғайриқонуний равишда кириб, нархи 650 АҚШ долларлик Notebook ва 800 АҚШ долларлик “IPHONE-11” русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган Ҳ.И содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати