Фарғона шаҳрида хонадондан компьютер ва телефон аппаратини ўғирлаган шахс жавобгарликка тортилди
Фарғона шаҳар. Ҳасанова кўчасида яшовчи фуқаро А.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йил 24 май куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонада бўлган нархи 3.000.000 сўмлик “Lenovo” русумли ноутбук ва нархи 500.000 сўмлик “IPhone 5-С” русумли телефон аппаратини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлиги маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Ғ.Ш содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати