26 Ноябр 2021 йил
523
Фарғона шаҳрида хонадондан 4.000.000 сўм пулларни ўғирлаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона шаҳри. 14 ноябрь куни Т.Р исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 13 ноябрь куни номаълум шахс ғайриқонуний равишда кириб, хонадон ётоқхонасидаги идиш ичидаги 4.000.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни жабрланувчи Т.Р.нинг фарзанди А.К. содир этганлиги аниқланган.Шу сабабли, мазкур жиноят иши Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмига қайта малакаланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати