8 Феврал 2022 йил 381

Фарғона шаҳрида хонадон сотиб олмоқчи бўлган шахс 6 700 АҚШ долларига чув тушди

4 февраль куни Фарғона шаҳарда яшовчи Ё.Н ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг сентябрь ойида номаълум шахс унинг ишончига кириб, яшаш хонадонини сотишини айтиб, 6.700 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни шахсий эҳтиёжи учун сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ  ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.Д содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

   

 

Text to speech