2 Феврал 2022 йил 360

Фарғона шаҳрида автомашина салонидан пул ва уяли телефон аппаратини ўғирлаган шахс қўлга тушди

Фарғона шаҳри. 18 ноябрь куни Матрудий кўчасида яшовчи А.А ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс яшаш хонадони олдида қаровсиз қолдирган “Nexia-2” русумли автомашна салонидан бўлган нархи 1.000.000 сўмлик “Samsung Not-3” русумли телефон аппарати ва 200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни У.Ф содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech