15 Июн 2023 йил
330
Фарғона шаҳрида велосипедини ўғирлатган аёл ИИБга мурожаат қилди
Фарғона шаҳар. Марғилон кўчасида яшовчи Т.М исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йил 25 апрель куни номаълум шахс яшаш хонадони олдида қаровсиз қолдирган нархи 3.000.000 сўмлик велосипедини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни А.А содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати