30 Март 2022 йил 467

Фарғона шаҳрида уяли телефон телефон аппаратини талончилик йўли билан қўлга киритган шахслар ушланди

Фарғона шаҳар.25 март куни Х.Х., С.А., А.С. ва Р.Р.лар бир гуруҳ бўлиб, Университет кўчасида жойлашган кафе олдида Б.А.ни қўлида бўлган нархи 1.200.000 сўмлик “RedMI 5” русумли уяли телефон аппаратини очиқдан-очиқ тортиб олишиб, талончилик йўли билан қўлга киритишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб процессуал тартибда ушланган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech