Фарғона шаҳрида уяли телефон аппаратини фойдаланишга бериб алданган шахс ИИБга мурожаат қилди
Фарғона шаҳри. 2021 йилнинг 21 декабрь куни фуқаро Й.У ИИБга мурожаат қилиб, унда 20 декабрь куни номаълум шахс ишончига кириб, нархи 100 АҚШ долларлик “Samsung А12” русумли уяли телефон аппаратидан вақтинча фойдаланиб, сўнг қайтариб беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан уяли телефон аппаратини қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Э.З содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати