30 Август 2021 йил 441

Фарғона шаҳрида устанинг уяли телефон аппаратини ўғирлаган шахс фош бўлди

Фарғона шаҳри. 13 август куни Р.Ж ИИБга мурожаат қилиб, унда 12 август кунидан 13 август кунига ўтар кечаси номаълум шахс Янги Замон кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган бинонинг токчасида қаровсиз қолдириб, ушбу бинода таъмирлаш ишларини олиб бораётган вақтида нарҳи 500.000 сўмлик “Хонор” русумли телефон аппаратини ва унинг ғилофида бўлган ҳайдовчилик гувоҳномасини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.У содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech