21 Июн 2023 йил 244

Фарғона шаҳрида ““Tico” автомашинасини олиб қочган вояга етмаган шахс қўлга олинди

Фарғона шаҳар. Янги Аср кўчасида яшовчи С.Б ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 18 июнь куни номаълум шахс яшаш хонадони олдида “Tico” русумли автомашинасини калити ўзида қолдириб, ойна ва эшиклари очиқ ҳолда турганидан фойдаланиб, автомашинани бошқариб олиб қочиб кетганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, вояга етмаган Ш.Р содир этганлиги аниқланиб, Янги Аср кўчасида жойлашган автомобиль ёқилғи қуйиш шахобчасига тўхтаган вақтида ИИО ФМБ ходимлари томонидан қўлга олиниб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech