19 Ноябр 2022 йил 438

Фарғона шаҳрида телефон дўконидан 6.500.000 сўм пулларини ўғирлаган шахс фош бўлди

Фарғона шаҳар.Фуқаро К.И ИИБга мурожаат қилиб, унда 19 октябрь кунидан 20 октябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс Мустақиллик кўчасида жойлашган телефон савдо дўконига ғайриқонуний равишда кириб, дўконидаги сейф ичида бўлган 6.500.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни М.У содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech