28 Феврал 2023 йил 404

Фарғона шаҳрида телефон аппаратини ўғирлатган шахс ИИБга мурожаат қилди

Фарғона шаҳар. 2023 йилнинг 08 февраль куни М.О ИИБга мурожаат қилиб, унда номаълум шахс Этиқод кўчасида жойлашган ошхонада овқатланаётган вақтида сумкасидан нархи 2.000.000 сўмлик “IPhone” русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Н.Д содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари оилиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech