10 Март 2023 йил 338

Фарғона шаҳрида телефон аппаратини алдов йўли билан қўлга киритган вояга етмаган шахс аниқланди

Фарғона шаҳар. Фуқаро Э.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 04 февраль куни номаълум шахснинг телеграмм ижтимоий тармоғидаги профилида танишиб, профил эгаси унга “IPHONE XR” русумли телефон аппаратини сотишини ваъда қилиб, бунинг учун телефон пулларини олдиндан ўзининг ҳисоб рақамига ўтказиб беришини айтиб, тегишли банк томонидан берилган пластик картасидан ўзининг ҳисоб рақамига 600.000 сўм пулларини ўтказиб олишга эришиб, пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга Ж.И содир этганлиги аниқланиб,тергов ҳаркатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech