20 Март 2023 йил 346

Фарғона шаҳрида телефон аппаратини алдов йўли билан қўлга киритган шахс ушланди

Фарғона шаҳар. Т.Ш ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 23 февраль куни номаълум шахс ишончига кириб, нархи 1.000.000 сўмлик "Samsung A 12" русумли уяли телефон аппаратидан фойдаланиб олишини айтиб, алдов йўли билан телефон аппаратини қўлга киритганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Д.Д содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech