Фарғона шаҳрида телефон аппаратини ўғирлаган шахс аниқланди
Фарғона шаҳар. С.Н исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йил 22 июнь куни номаълум шахс Бешбола маҳалла ҳудудида жойлашган қабристонда қаровсиз қолдирилган 2.000.000 сўмлик “Samsung 21 S” русумли телефон аппарати солинган сумкасини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (Ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган С.М содир содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати