26 Январ 2023 йил 389

Фарғона шаҳрида тақиқланган гиёҳвандлик воситаларини сотган шахс қўлга тушди

Фарғона шаҳар. 2023 йилнинг 19 январь куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Т.А Фарғона кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида 550.000 сўм эвазига целофан пакетга ўралган “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотган вақтида далилий ашё билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech