15 Ноябр 2022 йил
412
Фарғона шаҳрида танишининг 59 бош қўйларини сотиб олиб келишган пулларни бермаган шахс жавобгарликка тортилди
Фарғона шаҳар.2022 йил 03 октябрь куни С.Ё таниши Ғ.Ш.ни яшаш хонадонидан 59 бош қўйларини жами 89.000.000 сўмга келишиб 50.000.000 сўм пулларини бериб қолган 39.000.000 сўм пулларини 1 ойда беришини айтиб олиб кетиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритган қўйларни бошқа шахсга сотиб юбориб пулларни ўзини шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати