5 Май 2022 йил
430
Фарғона шаҳрида танишини алдаган аёлга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона шаҳар.2021 йилнинг январь ойи бошларида М.Д исмли аёл таниши С.Ш.ни ўқишини Қирғизистон Республикасидаги Тиббиёт Университетидан Ўзбекистон Республикасига кўчириб беришлигини айтиб жами 2.200 АҚШ долларини олиб, фирибгарлик йўли билан қўлган киритган пулларни эҳтиёжи учун сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати