13 Январ 2023 йил 456

Фарғона шаҳрида талончилик содир қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фарғона шаҳар.2023 йилнинг 10 январь куни соат 01:00 ларда А.А Фарғона кўчасида кетаётган вояга етмаган Ғ.И.нинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, қўлидаги нарҳи 300 АҚШ долларлик “Poco-X3” русумли уяли телефон аппаратини очиқдан-очиқ тортиб олиб, талончилик йўли билан талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech