13 Июл 2022 йил 371

Фарғона шаҳрида тадбиркорликни баҳона қилиб танишини пулларини қўлга киритган аёлга жиноят иши қўзғатилди  

Фарғона шаҳар.2021 йил январь ойи бошларида У.Г исмли аёл таниши М.Г исмли аёлнинг ишончига кириб, бирга тадбиркорлик қилишини айтиб ундан жами 6.500 АҚШ долларини олиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech