Фарғона шаҳрида тадбиркорликни баҳона қилиб алдов йўли билан 28.000 АҚШ долларини қўлга киритган аёлга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона шаҳри. 2021 йилнинг 05 декабрь куни С.О исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг июнь ойида номаълум шахс ишончига кириб, бирга тадбиркорлик қилиб, кўрилган фойдани тенг тақсимлашини айтиб, 28.000 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан пулларни қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Н.А содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати