Фарғона шаҳрида спорт анжомларини олиб келишни айтиб, аёлнинг пулларини алдаб қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона шаҳри. 09 декабрь куни Н.Н исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 07 декабрь куни номаълум шахс, ишончига кириб, Қирғизистон Республикасидан спорт анжомлари олиб келиб беришини ваъда қилиб, 5.000 АҚШ доллари миқдорида пулларини қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни В.Ф содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати