Фарғона шаҳрида “Spark” русумли автомашинадан “Антирадар” қурилмасини ўғирлаган шахс қўлга тушди
Фарғона шаҳар.Фуқаро М.Ғ ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 31 декабрь куни номаълум шахс Фарғона шаҳар, Бозор-боши кўчасида жойлашган автошохбекат олдида “Spark” русумли автомашинасини очиқ қолганлигидан фойдаланиб, автомашинасига ўрнатилган нархи 700.000 сўмлик “Антирадар” қурилмасини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширингналигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Ю.У содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати