6 Июн 2023 йил 416

Фарғона шаҳрида “Spark” автомашинаси салонидан 1.000 АҚШ долларини ўғирлаган вояга етмаган шахс қўлга тушди

Фарғона шаҳар. Фуқаро Э.Ш ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йил 22 май куни номаълум шахс Авиясозлар кўчасида қаровсиз қолдирилган “Spark” автомашинаси салонида бўлган 1.000 АҚШ долларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган Ҳ.О содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech