Фарғона шаҳрида сохта тилла тақинчоқларни 12.000.000 сўм эвазига сотган аёл жиноий жавобгарликка тортилди
Фарғона шаҳри. 15 июнь куни И.Ш исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 18 май куни номаълум шахс Фарғона шаҳар марказида жойлашган “Ихлос” савдо дўкони олдида, унинг ишончига кириб, сариқ рангли металдан тайёрланган тилла тақинчоқларни тилладан тайёрланганлигини айтиб, 12.000.000 сўм эвазига сотиб, алдов йўли билан қўлга киритган пулларни эҳтиёжи учун сарфлаб юборганлигини бидирган.
Мазкур холат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ хузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.Б исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати