18 Август 2021 йил 357

Фарғона шаҳрида савдо растаси устида қаровсиз қолдирилган аёллар сумкасини ўғирлаган шахс қўлга тушди

Фарғона шаҳри. 13 август куни Л.Г. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 11 август куни номаълум шахс П.Махмуд кўчасида жойлашган савдо мажмуасидаги савдо растаси устида қаровсиз қолдирилган фуқаролик паспорти ва 300.000 сўм маблағи бўлган пластик картаси солинган сумкасини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ  ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни И.Б содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech